Боғот туманидаги “Тозабозор” коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, сизот сувлар сатҳини кузатиш ва кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати