Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Ш.Рашидов тумани ирригация бўлимида мавжуд техника воситалаларининг ҳолатини ўрганиш ва металлолом топшириш бўйича режа-кўрсаткичларнинг бажарилишига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбирда даставвал туман ирригация бўлими тасарруфидаги ирригация ва мелиорация объектларида иш олиб бораётган техникаларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди. Уларнинг янада самарали ишлашини таъминлаш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.
Шундан сўнг қора ва рангли металл парчаларини тўплаш ва ва қабул масканларига топшириш мавзуига эътибор қаратилди. Жорий йилда Жиззах вилояти сув хўжалиги ташкилотлари зиммасига 1300 килограмм рангли ҳамда 217 тонна қора металл парча ва чиқиндиларини тўплаш ва қабул масканларига топшириш вазифаси белгилаб қўйилгани таъкидланди.
Ушбу масъулиятли вазифага масъулият билан ёндашган Арнасой, Ғаллаорол ва Зарбдор туманлари сувчилари август ойигача бўлган режани ортиғи билан бажаришга эришган. Айни пайтда бу борадаги вазифага масъулиятсизлик билан қараган ташкилотлар раҳбарларига қора ва рангли металла парчаларини жамғариш ва топшириш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати