Хатирчи туманидаги “Бекназар Юсупов” фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Унда мутасадди ташкилотлар масъуллари, соҳа мутахассислари, қурувчи пудратчи ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Иштирокчиларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сув тежовчи замонавий технологияларнинг турлари, уларнинг афзалликлари таништирилди.
Шундан сўнг семинар иштирокчилари “Бекназар Юсупов” фермер хўжалигининг 35 гектар пахта майдонида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси билан танишди.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати