Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Ғаллаорол туманида сув ресурсларидан фойдаланиш, махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва гидрометрик юмушларни амалга ошириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда бугунги куннинг долзарб юмушлари, уларни маромига етказиб амалга ошириш, юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш борасидаги фикр мулоҳазалар билдирилди. Бугунги кунгача туман ирригация бўлими қошидаги махсус хизмат бўлими томонидан сув истеъмоличиларининг 8 минг гектар майдонига 33,1 млн. м3 сув етказиб берилиб, 103 млн. сўмлик хизмат кўрсатилгани маълум қилинди.
Якунда бу борадаги ишларни янада жонлантириш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати