Қонликўл туманидаги “Гулзада апа” фермер хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, махсус хизмат фаолияти, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинар иштирокчиларига сув тежовчи технологияларни жорий қилганларга субсидиялар ажратилиши тартиби кенг тушунтирдилар. Таъкидланганидек, айни кунларда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мазкур технологияларни ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилади.
Семинарда Қонликўл тумани ирригация бўлими бошлиғи М.Мамбетрзаев ҳам сўзга чиқиб, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, хусусан сув ресурсларини бошқариш, ирригация бўлими қошидаги махсус хизмат фаолиятини такомиллаштириш, сув истиеъмолчиларига сифатли хизмат кўрсатишни яхшилаш учун белгиланган бадал пулларини вақтида тўлаб бориш юзасидан амалга оширалган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, семинарда айни кунларда келгуси йил ҳосили учун экиладиган ғалла майдонларини лазерли ускуна ёрдамида текислаш зарурлиги бу сувни тежаши билан бирга ҳосилдорликни оширишга катта ҳисса қўшиши, мазкур технологияни жорий қилганлар учун ҳам субсидия ажратилиши назарда тутилгани ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати