Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Ш.Рашидов туманидаги “Оқ йўл” фермер хўжалиги даласида сув тежовчи технологияларни жорий этиш мавзуига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда мутасадди ташкилотлар масъуллари, соҳа мутахассислари, агрокластер ва фермер хўжаликлари, пудратчи ва қурувчи корхоналар вакиллари қатнашди.
“Оқ йўл” фермер хўжалиги жамоаси жорий йилда 20 гектар пахта майдонини томчилатиб суғориш усулида парвариш қилмоқда. Кўргазмали семинар қатнашчилари ана шу майдондаги ғўза ниҳолларининг ривожига баҳо беришди.
Тажрибали деҳқонлар ушбу ҳудудда оддий усул билан суғорилаётган қўшни даладагига нисбатан камида 10 центнердан кўпроқ ҳосил мавжудлигини эътироф этишди. Бу сув тежовчи технологиялар афзаллининг тасдиғи экани таъкидланди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати