Пешку туманидаги «Бухоросервис Агрокластер» масъулияти чекланга жамиятида пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди. Унда соҳа мутахасссислари, фермер ҳўжаликлари ва кластер вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига тежамкор суғориш технологияларининг афзалликлари, томчилатиб суғориш жорий қилинган пахтазорлар учун “Agro Subsidiya” портали орқали субсидия олиш тартиблари, ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, давлатимиз томонидан яратилган бошқа имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати