Оқдарё тумани мелиорация бўлимида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларига иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, суғориладиган майдонлардаги ўсимликлар ривожига қараб ҳолатини аниқлаш, мелиоратив объектлар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, сизот сувлар сатҳини кузатиш ва кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш хусусида тушунчалар берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати