Бугун Хонқа туманида сув ресурсларидан фойдаланиш ва махсус хизмат фаолияти бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда махсус хизмат фаолияти, гидрометрия хизматини такомиллаштириш мавжуд сув ресурсларини самарали бошқариш, сув истеъмолчилари билан муносабатларни тартибга солиш ва сув ресурсларидан фойдаланиш маданиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Семинар иштирокчилари Хонқа тумани ирригация бўлимига қарашли “Мадир-яб” каналида замонавий сув ўлчаш асбобларини қўллаш орқали сув сарфини ўлчаш бўйича амалий машғулот ўтказишди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати