Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида қора ва рангли металл парчаларини йиғиб-топшириш масаласи бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан 2023 йил давомида жами 466 тонна қора метал парчаларини йиғиб-топшириш режалаштирилгани, шундан бугунги кунгача 190 тонна метал топширилгани ҳақида ахборот берилди. Ўтган 8 ойлик режаси 60 фоизга бажарилган бўлсада, айрим ташкилотлар томонидан бу борада сусткашликка йўл қўйилмоқда. Жумладан, Амударё, Тахиатош, Бўзатов ва Тахтакўпир туманлари ирригация бўлимлари жорий йилги режалари бўйича бугунги кунгача бир килограм ҳам метал топширмагани қаттиқ танқид қилинди.
Бу борада сусткашликка йўл қўяётган ташкилотлар раҳбарларига белгиланган режаларни бажариш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати