Жорий йилнинг 17 август куни Бешариқ тумани ҳокимлигида Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг грант маблағлари ҳисобига “Шимолий Фарғона” ва “Катта Фарғона” магистрал каналларидаги “Патар” ва “Сарвак” сув ўлчаш постларини реабилитация қилиш” лойиҳаси доирасида халқаро илмий-амалий семинари ташкил этилди. Унда маҳаллий ва хорижий мутахассислар қатнашди.
– Халқаро илмий-амалий семинар ўзаро манфаатли ва ўта қизғин ҳолда ўтди, – дейди Сирдарё-Сўх ИТҲБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Беҳзод Холмуроджонов. – Постларда замонавий сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш ишлари бўйича лойиҳа доирасида тендер савдолари ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида тизим ходимларига сув ўлчаш постларида рақамли қурилмаларни ўрнатишнинг афзалликлари ва уларнинг имкониятларини тушунтириш мақсадида амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби