Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Қарши туманида томчилатиб суғориш технологияларининг афзалликларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинар қатнашчилари «SULTON TEX GROUP» МЧЖнинг 100 гектар пахта майдонида жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси билан танишди.
Маълумот учун, жорий йилда Қашқадарё вилоятида 26186 гектар, жумладан, 22520 гектарда томчилатиб, 2166 гектарда ёмғирлатиб, 1500 гектарда дискрет суғориш тизимини жорий этиш натижасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Бугунги кунда, 5741гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича ишлар бажарилган. Жумладан, 4288 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси ишга тушган.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати