Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қувасой шаҳар ирригация бўлимида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда сув ресурслари сатҳи ва сарф кўрсаткичларини онлайн мониторинг қилиш имкониятини берувчи қурилмаларни ўрнатиш ҳамда қурилма тўғрисида умумий маълумотлар, уларга қўйилган талаблар, бошқариш мосламаси, ишни бажариш учун қўйиладиган талаблар, ишончлилик шартлари ва кулайликлари тўғрисидаги маълумотлар берилди.
Семинар иштирокчилари рақамли технологиялар ёрдамида сувни ўлчаш бўйича тузатишларни ўз вақтида киритиб бориш ҳамда қурилмани узлуксиз ишлатилиши, йўл қўйилаётган камчиликлар ва ютуқлар юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби