“Учтом” ирригация тизими бошқармасида сув хўжалигини молиялаштириш ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар тушириш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда молиялаштирилган маблағларнинг тўғри ва мақсадли сарфланиши ҳамда ривожлантириш жамғармасига маблағлар туширилишини жадаллаштириш, тизим ташкилотларининг ёрдамчи хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бунда асосан машина-механизмлардан унумли фойдаланиш, қора ва рангли металл парчалари чиқиндиларини йиғиб топшириш ҳамда ҳимоя минтақаларидан унумли фойдаланиш орқали маблағ тушуришни ташкил этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати