Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан Бандихон туманида жойлашган «Дўстлик» насос станциясида ташкиллаштирилган семинарда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, тежамкорликка эришиш, шунингдек, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш каби масалалар муҳока қилинди.
Семинарда насос станцияларда ўрнатилган энерготежамкор қурилмалар самарадорлиги ва тежалган энергиянинг кунлик мониторингини юритиш, меъёрий хужжатларни тўғри юритиш, ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, ёш кадрлар учун шароит яратиб бериш, ёрдамчи хўжаликни режа асосида ташкил этиш, давлат-хусусий шерикчилиги асосида насос станцияларини фойдаланишга бериш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, насос станцияларидаги таъмир учун тўхтатилган агрегатларни зудлик билан созлаб, ишга қўшиш зарурлиги таъкидланди. Ёрдамчи хўжаликлардаги ҳолат ҳам яхши эмаслиги танқид қилинди. «Дўслик» насос станцияси ходимлари бўш пайтларида атрофдаги бўш ерларга карам ва бошқа кечки сабзавотлар етиштираётгани намуна қилиб кўрсатилди ва бу тажрибадан бошқа жамоалар ҳам ўрнак одиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати