Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Қўшкўпир тумани ирригация бўлими гидрометрлари ва Махсус хизмат бўлими мутахассислари иштирокида “Полвон-Ғозовот” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Зей-яп” каналида амалий машғулот ўтказди.
Семинар иштирокчилари замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали сув ҳисобини юритишни йўлга қўйиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаш, тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир билим ва кўникмаларини оширдилар.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати