Бахмал туманидаги “Узунбулоқ” насос станциясида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан семинар ташкил этилди. Анжуман ишига агрокластер корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, туман сув хўжалиги соҳаси ходимлари, хусусий тадбиркорлар таклиф этилди.
Семинар иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларига тегишли ҳужжатлар – лойиҳа концепцияси, баҳолаш ҳужжати, молиявий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати