Жорий йилда Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги 16 та насос станциясини хусусий шерик бошқарувига бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда талабгорлар билан музокаралар олиб борилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш чора-тадбирлари кўрилаётир.
Термиз туманида жойлашган “Ойкўл” насос станцияси хусусий шерик бошқарувига ўтказилаётган объектлардан биридир. Ушбу объектда ташкил қилинган семинар иштирокчиларига давлат-хусусий шериклик шартлари, лойиҳа объектларини танлаб олиш, лойиҳага тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунча бериб ўтилди.
Семинар якунида насос станцияси ходимларининг берган саволларига мутахассислар жавоб қайтариб, насос станцияси хусусий шерик бошқарувига ўтказилган тақдирда ҳам иш ҳажми ва тартиби ўзгармаслиги, фақат сарфланадиган электр энергия ҳамда насос агрегатлари ва электр двигателлари таъмирига сарфланадиган харажатлар учун хусусий шерик томонидан тенг улушларда инвестиция киритилиши таъкидланди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати