Сув хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган гирометрлар зиммасига бир қадар масъулиятли вазифа юкланган, десак сира муболаға бўлмайди. Бу масъулиятли вазифа эса сувнинг ҳисобини тўғри юритишдан иборатдир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, катта меҳнат ва харажат эвазига сув тақсимлаш иншоотига етиб келган обиҳаётдан оқилона фойдаланиш, адолатли тақсимлаш ва унинг сарфини назорат қилиб бориш ишларини айнан шу касб эгалари амлга оширишади. Албатта, бир қарашда оддий кўринган бу юмуш гидрометр-мутахассислардан катта билим ва тажриба талаб этади.
Шу боисдан, соҳада фаолият олиб бораётган гидометрларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш борасидаги кўникмаларини доимий равишда мукаммаллаштириб бориш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугун худди шу мақсадга хизмат қиладиган амалий-ўқув тадбир Вобкент туманидаги «Коза» сув тақсимлаш иншоотида бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчиларининг тажрибаларини ошириш мақсадида «Маҳорат дарслари» ташкил этилиб, замонавий сув ўлча қурулмалари – вертушка, рейка ва штангалардан фойдаланиш борасида машғулотлар ўтказилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати