Бугунги кунда Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда сув тақсимлаш иншоотларидаги мавжуд экин ерларидан самарали фойдаланиш, ишчи-ходимлар учун зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари салмоғини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар якдиллик билан амалга оширилмоқда.
Жумладан, Вобкент тумани ирригация бўлими жамоаси томонидан айни кунгача мавжуд канал ва сув иншоотлари бўйларига 2 минг тупдан ортиқ турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган бўлса, Олот тумани ирригация бўлими ишчи-ходимлари 5 гектарга яқин майдонга тўқсонбости усулида пиёз, саримсоқпиёз ва турли кўкатлар уруғларини экишди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати