Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва Мелиоратив экспедициялар бошлиқларининг беш кунлик ўқув курси якунига етди. “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. 2-босқич” лойиҳаси кўмагида ташкил этилган тадбир дастурига кўра иштирокчилар мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий қилиш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини тўғри юритишга қаратилган маърузалар тинглаши баробарида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўқув курси якунида иштирокчилар машғулотларда ўтилган мавзулар бўйича тестдан ўтказилиб, муваффақиятли ўтганларга сертификатлар топширилди.
Тадбир сўнггида қатнашчилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вазирлик маъмурий биноси ҳовлисига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Ахборот хизмати