Хабар берганимиздек, Ҳиндистонда Халқаро ирригация ва дренаж комиссияси (ХИДК)нинг 25-Халқаро конгресси ҳамда ХИДК Халқаро ижроия кенгашининг 74-йиғилиши бўлиб ўтди.
Кеча ХИДК Халқаро ижроия кенгашининг 74-йиғилиши доирасида ташкилотнинг янги президенти ва 2024-2026 йиллар учун 3 нафар вице-президентлари сайлови ўтказилди.
Тадбирларда Ўзбекистондан Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси GEF агентлиги раҳбари Вадим Соколов қатнашмоқда.
ХИДКнинг янги президенти этиб Марко Арчери (Италия), вице-президентликка Тянь Фуцяну (Хитой), Вадим Соколов (Ўзбекистон) ва Ватчара Суиади (Таиланд) сайланди.
Ахборот хизмати