“Тошкентсувқурилишинвест” ДМ ходимлари ва пудрат корхоналари раҳбарлари ўртасида қурилиш-монтаж ишларини тўғри ташкил этиш ва объектларни ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан бўлиб ўтган семинарда шу масалага ҳам эьтибор қаратилди
Семинарда “Тошкентсувқурилишинвест” ДМ директори С. Эргашев сўзга чиқиб, жорий йилда олиб борилган ишлар, жумладан бу йил инвестиция маблағлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу борада айрим қурилиш ташкилотларида камчиликлар борлиги рўй рост тилга олиниб, айрим қурилиш объектлари ўз вақтида топширилмаётганлиги қайд этилди. Семинарда қурилиш объектларини ноябрь ойида кечиктирмасдан топшириш, уларнинг сифатига эътибор қаратиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жорий йил “Тошкентсувқурилишинвест томонидан 1 ноябрь ҳолатига кўра жами 30 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган ҳамда 15 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган, бу режага нисбатан 121 фоиз ва йиллик лимитга нисбатан 81 фоизни ташкил этди.
Семинарда қурилиш объектларига зарурий техникаларни жалб қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича маълумотлар берилди. Шундан сўнг, пудрат ташкилоти раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб қурилиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳақида сўз очиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар билдирилди.
Йиғилиш якунида иш бўйича юзага келадиган ҳар қандай муаммо ва масалаларни раҳбар ходимлар иштирокида ечиш, режа-кўрсаткичлар бажарилиши, топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, шахсий масъулиятни кучайтириш – меҳнат ютуқлари омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати