Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Сув ресурслари ва атроф-муҳит” минтақавий лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида гидрометр-мутахассислар учун ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Унда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларининг гидрометр-мутахассислари иштирок этмоқда.
Ўқув курсларида гидрометр-мутахассислар сувнинг ҳисоб-китобини юритишнинг ҳуқуқий асослари, сув ҳисобини тўғри юритиш, замонавий сув ўлчаш воситалари ва улардан фойдаланиш бўйича махсус назарий билимларга эга бўлмоқда.
– Мазкур ўқув курслари иштирокчиларига гидропостларни аттестациядан ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли намунадаги сертификат берилади, – дейди Қуйи Зарафшон ИТҲБ мутахассиси Ғ.Эшимов.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати