Республикамиздаги суғориладиган майдонларнинг 60 фоизи 1680 дан зиёд насос станциялари ва 4 мингдан ортиқ суғориш қудуқлари орқали сув ичади. 2023 йил бошидан жами 175 дона насос агрегати, 235 дона электродвигатель, 2051 дона ёруғликдиод лампа, 72 дона конденсатор ва 107 дона частота ўзгартирувчи қурилма ҳамда 113 дона қуёш батареяси ўрнатилди.
Вазирлик тизимида электр энергияси сарфини иқтисод қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаяпти.
2017 йилда электр энергияси сарфи 8 млрд. 342 млн. кВт. соатни ташкил этган бўлса, охирги беш йилда электр энергиясининг йиллик сарфини қарийб 1,5 млрд. кВт. соатга камайтиришга эришилди ва 2022 йил якуни бўйича 6,8 млрд. кВт. соатга тенг бўлди.
Жорий йилга электр энергиясидан 7 145 млн. кВт.соат лимит ажратилган бўлиб, 1 ноябрь ҳолатига 6 024 млн.кВт.соат электр энергияси сарфланди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 216,5 млн. кВт. соат электр энергияси тежалди.
Ахборот хизмати