Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ташаббуси билан Зомин туманидаги “Жиззах органик” агрокластерида ёмғирлатиб суғориш усули натижаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Нафақат Жиззах вилояти, балки республикамизнинг энг йирик чорвачилик мажмуаларидан бири ҳисобланган мазкур кластерда жорий йилда 1200 гектарни эгаллаган маккажўхори ҳамда беда майдонининг илғор усулда парвариш қилиниши кутилганидан ҳам юқори самара берди.
– Мажмуамизга АҚШдан олиб келинган “Cентер Пилот” ёмғирлатиб суғориш технологияси ёрдамида бир кунда 200 гектаргача бўлган ҳудуддаги экинларсуғорилиб, озиқлантирилди, – деди мажмуа раҳбари вазифасини бажарувчи А.Казиев. – Ҳар иккала экиндан аввалги йилга қараганда ўртача икки баравар ортиқ ҳосил олдик.
Маълум бўлишича, сув тежамкор технологияларни ишлатиш эвазига анъанавий усулга қараганда обиҳаёт 5 марта, ўғит 2 марта кам сарфланган. Бунинг устига сувчилар меҳнати, техникани ишлатиш, уларни ёнилғи билан таъминлаш борасида анча-мунча маблағ тежалишига эришилибди.
Семинар иштирокчилари “Жиззах органик” чорвачилик мажмуасида қўлга киритилган натижалар мисолида сув тежовчи теҳнологияларнинг афзаллигига яна бир карра ишонч ҳосил қилишди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати