Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, буюртмачи ташкилот – “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” ДМ ва қурувчи ташкилот – “Кегейлимахсуссувпудрат” масъулияти чекланган жамиятининг масъул ходимлари иштирокида Нукус шаҳри марказидан ўтувчи “Дўстлик” каналини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.
“Дўстлик” канали Қарақолпоғистон Республикасидаги энг йирик каналлардан ҳисобланади. Каналнинг узунлиги 25,2 км. ни ташкил этиб, Нукус шаҳри, Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли, Чимбой ва қисман Нукус туманлари ерлари сув билан таъминлайди.
Ўрганиш давомида каналда сув миқдорининг кўтарилишини инобатга олган ҳолда ва об-ҳавонинг кескин совуқ келишидан олдин бетонлаш ишларни икки сменада ташкиллаштириш бўйича бош пудратчи ҳамда ёрдамчи пудрат ташкилоти раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилди.
Семинар давомида келгуси йилларда бетонлаш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган қисмида жойлашган уй-жойларни буздириш ҳамда канал қирғоқларида табиий ўсиб чиққан дарахтларни қирқиш ишларини ҳал қилиш масалалари ҳам мукоҳама қилинди.
Лойиҳа доирасидаги ишлар якунига етгач Нукус шаҳри аҳолисининг дам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилиши баробарида, туризм ва сув спортини янада ривожлантириш имконияти яратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги матбуот хизмати