Сув бу бебаҳо неъмат ва ундан тўғри фойдаланиш, уни исроф қилмаслик ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Урганч давлат университетида “Сув – текин эмас” мавзуида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Унда Хоразм вилояти ҳокимлиги, Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази, “Нуроний” жамғармаси вилоят бошқармаси мутасаддилари, шунингдек, бир гуруҳ маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ҳамда соҳа олимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
Семинарда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва Хоразм вилоятида бу борада олиб борилаётган долзарб ислоҳотлар, сувни тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш, вилоят ирригация тизимларини бетонлаштириш ва уларнинг самарадорлиги, уларни жорий қилиш тартиби ҳамда давлат томонидан уни қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида тақдимотлар берилиб, суҳбатлар олиб борилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати