Президентимизнинг топшириқларига асосан сув хўжалигида “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Косон туманидаги 103 км хўжаликлараро ва магистирал каналларни ҳамда 160 км ички хўжалик каналлари ва фермерлар ер ариқларини бетонлаштириш режалаштирилган.
Айни пайтда Р-24 ва Р-26 каналларида бетонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, бугунгача туманнинг “Ўзбекистон”, “Гувалак”, Бобур, “Қўнғиртов”, “Гулистон” ҳудудларида 5,6 км узунликдаги ички канал ҳамда фермер хўжаликларининг ариқлари бетонлаштирилди. Мазкур ишларга 1949,5 млн. сўм маблағ ажратилган.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати