Аму-Сурхон ИТҲБда ўтказилган семинарда бошқарма мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди. Тадбирда жойларда носуғориш мавсумидан фойдаланиб, ички суғориш тармоқларини лойқа ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларини ҳомийликка жалб этган ҳолда бетонлаштиришни сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармасига маблағ тушумини кўпайтириш, бошқарманинг матбуоти хизмати фаолиятини ривожлантиришга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, даврий нашрларга обунани ташкил қилиш, бошқарма веб-сайтини очиш ва унда тизим ташкилотларида амалга оширилаётган юмушларни ёритиб боришга доимий ёрдам бериш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий доирасида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати