Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев бошчилигидаги вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг 100 нафардан кўпроқ раҳбар-ходимлари Ўзбек Миллий академик театрига “Юлдузли тунлар” спектакли томошасига боришди.
– Давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ижтимоий соҳа, адабиёт, санъат, маданият, ёшлар тарбияси каби долзарб масалаларга алоҳида тўхталиб ўтар экан, вазирлик ва идораларнинг ходимларининг театрлар томошаларига боришлари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган эдилар, – дейди вазирлик ёшлар иттифоқи раиси Н.Худойбердиев. – Шундан келиб чиққан ҳолда вазирлик тизимида меҳнат қилаётган мутахассис ходимларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, ёшлар қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Бугунги томошада марҳум адиб Пиримқул Қодировнинг шу номли асари асосида саҳналаштирилган “Юлдузли тунлар” спектакли бизда катта таассурот қолдирди. Барчамиз мазмунли маданий ҳордиқ чиқардик. Бундай тадбирларга нафақат жамоа бўлиб, балки оилавий тез-тез келиб туришга келишиб олдик.
Ахборот хизмати