Канал ва ариқларни бетонлаштирилиши натижасида сувдан фойдаланиш коэффициенти 90–95 фоизгача ошиб, йўқотишларнинг олди олинади. Бу борада Қашқадарё вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Кўкдала туманидаги “Чиял-2”, “Умакай”, “Араббанди” каналларининг 25,5 км қисмини бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда тупроқ ишлар бошлаб юборилган. Ҳозиргача 2 километр масофада бетонлаштириш ишлари якунланди.
Шунингдек, тумандаги 120 километр ички хўжалик каналлари ва фермерлар ер ариқларини бетонлаштириш режалаштирилган. Бугунгача туманнинг А.Яссавий, “Кўкдала”, Наврўз, Ф.Хўжаев, Д.Сафаров ҳамда “Чиял” ҳудудларида 13,6 километр узунликдаги ички канал ҳамда фермер хўжаликларининг ариқлари бетонлаштирилди.
Бетонлаштириш ишларида туман ирригация бўлими ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари ишчилари меҳнат қилмоқда.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати