Сув хўжалигининг қуйи бўғинларидаги сув тақсимлаш иншоотларида фаолият олиб бораётган гирометрлар ва бошқа соҳа мутахассислари зиммасига бир қадар масъулиятли вазифа юкланган, десак сира муболаға бўлмайди. Бу масъулиятли вазифа эса сувнинг ҳисобини тўғри юритишдан иборатдир. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, катта меҳнат ва харажат эвазига сув тақсимлаш иншоотига етиб келган оби ҳаётдан оқилона фойдаланиш, адолатли тақсимлаш ва унинг сарфини назорат қилиб бориш ишларини айнан шу касб эгалари амлга оширишади.
Албатта, бир қарашда оддий кўринган бу юмуш гидрометр-мутахассислардан катта билим ва тажриба талаб этади. Шу боисдан, соҳада фаолият олиб бораётган гидометрларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш борасидаги кўникмаларини доимий равишда мукаммаллаштириб бориш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда худди шу мақсадга хизмат қиладиган амалий-ўқув тадбирлар вилоятнинг барча туманларидаги сув тақсимлаш иншоотларида бўлиб ўтмоқда. Унда тумандаги сув тақсимлаш иншоотларининг гидрометрлари, ТИБ ишчи-мутахассислари иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган Сув хўжалиги вазирлигининг малакали мутахассислари гидрометрларнинг назарий ва амалий билимларни ўрганиш баробарида, уларнинг замонавий сув ўлчаш курилмаларидан фойдаланиш борасидаги тажрибаларини ошириш мақсадида «Маҳорат дарслари»ни ҳам ташкил этишмоқда. Жумладан, гидрометрларга замонавий сув ўлча қурулмалари – вертушка, рейка ва штангалардан фойдаланиш борасида амалий ёрдам кўрсатиб, зарур тавсиялар беришаяпти.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати