Семинар қатнашчиларига соҳага доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув хўжалигини рақамлаштириш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Ақлли сув» қурилмалари ва бошқа шу каби рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича вазифалар белгиланганлиги хусусида батафсил тушунча берилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда Жарқўрғон тумани ирригация бўлими тасарруфидаги суғориш тармоқларига 21 дона «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилган бўлиб, барчаси Сув хўжалиги вазирлиги сервери билан интеграция қилинган бўлсада, 3 тасида маълумотлар узатилишида узилишлар мавжуд. Бўлим масъуллари зиммасига қурилмалар сим карталар тўловларини ўз вақтида ташкил қилиш, қурилмалар тўлиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш вазифалари юклатилди.
Семинарда жорий йилда суғориш тармоқларига яна 8 та «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати