Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияда “Сув хўжалигини рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.
Анжуман иштирокчиларига даставвал муқаддам ўрнатилган “ақлли сув” қурилмаларининг доимий ишчан ҳолатда туришини таъминлаш, жиҳозлар йўқотилган ёки уларга шикаст етган пайтда тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, интеграция қилинган қурилмаларнинг марказлашган серверга маълумот узатиши устидан назорат ўрнатиш борасида тушунчалар берилди.
Шунингдек, Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимида бугунгача амалга оширилган ДХШ лойиҳалари, соҳада эришилаётган ижобий натижалар, 2024 йилда режалаштирилган ишлар хусусида батафсил фикрлашиб олинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати