2024 йил 15 январь куни ўтказилган вазирлик марказий аппарати йиғилишида рақамлаштириш ва ДХШ лойиҳалари бўйича ўтган йилга белгиланган режалар бажарилмагани танқидий муҳокама қилинди.
Норин-Сирдарё ИТҲБ бошлиғи М. Хошимов вазифасидан четлатилгани, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳамда вазирликдан масъул Н.Атақуловга ҳайфсан берилганлиги билдирилди.
Рақамлаштириш ва ДХШ лойиҳаларини жорий этиш бўйича сусткашликлари учун Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бошлиғи Б.Қурбонов ва Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи Ш.Исроиловга йиғилишда ҳайфсан берилди.
Рақамлаштириш бўйича Ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Л.Насиров, электр энергиясини 30 фоизгача иқтисод қилиш юзасидан хусусий шериклар билан келишувларга эришиш ҳақидаги топшириқ ижросини кечиктираётган Давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг хизматини ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Дувланов ҳамда Насос станциялари ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш бўлими бошлиғи О.Абдуллаев қатъий огоҳлантирилди.
Вазир ўринбосарлари Д.Ходжиахмедов ва Р.Қаршиевга юқоридаги масалалар ижроси бўйича эътирозлар билдирилди.
.
Ахборот хизмати