Жорий йилнинг 16 январь куни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Венгриянинг “Art Work Design” компанияси директори А.Федосеев билан учрашув ўтказди.
Учрашувда компания билан ҳамкорликда Венгрия Эксимбанкининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш” лойиҳаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа доирасида “Рақамли сув хўжалиги” ягона платформасини яратиш ва вазирликда сувга доир барча жараёнларни назорат қилиш ҳамда бошқариш имконини берувчи Вазиятлар марказини ташкил этиш кўзда тутилган.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар ва бажариладиган тадбирлар белгилаб олинди.
Ахборот хизмати