Бўстонлиқ туманидаги “Паркент” канали дюкерда “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси ва Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамкорлигида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган талаблар доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз борди.
Семинар иштирокчиларига мавжуд гидротехника иншоотларининг техник ҳолати, сувдан фойдаланишда иншоотларни бошқариш, сувнинг ҳисобини юритиш ва гидротехника иншоотларини таъмирлаш, қайта тиклаш, тезник накзоратдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли тасия ва кўрсатмалар берилди.
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати