Шароф Рашидов туманида сув хўжалигида махсус ва гидрометрия хизматларини самарали йўлга қўйиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича сўз юритилди.
Ўтган йиллар давомида Ш.Рашидов тумани сув тежамкор, жумладан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш борасида Жиззах вилоятининг бошқа туманларига ўрнак бўлгани, 2024 йилда бу борадаги пешқадамликни қўлдан бой бермасликка интилиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Анжуман якунида қишки мавсум учун режалаштирилган юмушларни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган вазифаларни аниқ белгилаб, ижросини таъминлашга келишиб олинди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати