Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Миришкор туманида жойлашган «Тошкент» мелиоратив насос станциясида электр энергия тежамкорлиги мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда бошқарма бўлим бошлиқлари ва тумандаги насос станциялари ходимлари иштирок этди.
Семинарда таъкидланганидек, «Тошкент» мелиоратив насос станцияси 2007 йили қурилиб, ишга туширилган. Ушбу насос станция орқали Миришкор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ЮК-5 коллекторидан 2 та насос агрегатлари ёрдамида 8 метр баландликдаги лоток тармоғига сув чиқариб берилади. Туманнинг “Элобод” ҳудудидаги 530 гектардан ортиқ экин майдонлари обиҳаёт билан таъминланади.
Семинарда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуоот хизмати