Маълумки, сув хўжалиги тизимини бошқариш, унинг тасарруфидаги иншоот ва механизмларни ишчи ҳолатида сақлаш, канал ва зовурларни таъмирлаш каби кенг қамровли ишларни амалга ошириш учун катта миқдорда бюджет маблағи сарфланади.
Бюджет маблағидан самарали ва мақсадли фойдаланиш эса жуда масъулиятли вазифа саналади. Маблағ ўринли сарфланса, шубҳасиз, сув тизимида иш самарадорлиги ортади. Аму Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ҳам тизим ташкилотлари ўртасида бюджет маблағларининг тўғри сарфланиши доимий назорат қилиб борилади.
Бугун худди шундай тадбир “Тошработ-Жилвон” ирригация тизими бошқармасида бўлиб ўтди. Унда сув ташкилотлари томонидан бюджет маблағларини мақсадли тасарруф этиш, тизим ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига маблағлар туширишни янада такомиллаштириш ҳамда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий рағбатлантириш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди. Бу борада эришилган натижалар ва ечимни кутаётган муаммолар таҳлил қилинди.
Кун тартибидаги масалаларга масъул бўлган ташкилот мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати