Жиззах бош насос станцияси бошқармаси (ЖБНС)да “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар, ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш, амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришни таъминлаш мавзуларида семинар ташкил этилди.
Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Н.Ўролов сўз олиб, тизимда фаолият юритаётган жами 350 нафарга яқин ишчи-ходимларининг унумли ва самарали меҳнат қилиши, ишдан бўш дамларини мазмунли ўтказиши учун шарт шароитлар яратилгани ҳақида гапириб ўтди.
Анжуман иштирокчилари ЖБНС жамоасининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган (15 минг туп кўчат экилган), ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш (жами 50 бошдан ортиқ майда ва йирик шохли моллар, 200 бошга яқин парранда парваришланмоқда), иссиқхонадаги ишлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Семинарда бошқарма бўйича 20 дан ортиқ республика ва тармоқ нашрларига обуна бўлингани айтиб ўтилди. Барча бўлим ва бўлинмаларда ҳафтада бир марта “Маънавият соати” давра суҳбатларини ташкил этиш, сувчиларга мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган янгиликлар, сув хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар бериб бориш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати