Мамлакатимизда ечим талаб масалаларни ечиш, муаммоларни бартараф этиш давлат даражасига кўтарилди. Энг асосийси, одамларни рози қилиш ва уларга муносиб шарт-шароит яратиш борасида муҳим қадамлар ташланди.
Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Дилшод Ходжиаҳмедов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида бўлди ва сайёр қабул ўтказди. Унда нафақат аҳоли вакиллари ҳамда фермер ва кластерлар, шунингдек, сув хўжалиги ташкилотлари ишчи-хизматчиларининг ирригация ва мелиорация тизимига алоқадор муаммолари ўрганилди, ечим талаб масалаларга эътибор қаратилди.
Ва шу билан бирга, Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори, унда белгилаб берилган ва кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Сайёр қабул давомида, соҳага оид мурожаатлар ўрганилибгина қолмай, суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, тупроқ ўзанли канал ва ариқларни бетонлаштириш, бунинг натижасида сув тежамкорлигига эришиш, суғориш тармоқларига ўрнатилган “Ақлли сув”, мелиоратив қудуқларга ўрнатилган "Дайвер" қурилмалари ва улардан самарали фойдаланиш, қонунда белгиланган тартибда мурожаатларнинг ижросини назоратга олиш, ўрганиб чиқиш ҳамда натижаси бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларига якуний жавоб хатлари юбориш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати