Хива туманида жойлашган “Арвиқ” насос станциясида энергия тежамкорлигини таъминлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жорий этиш масалаларига бағишлаб семинар ўтказилди.
Унда вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сарвар Артиқов таъкидлаганидек, станцияларнинг бир маромда ишлаши, сув таъминоти узлуксизлиги, агрегатларнинг эскирган қисмларини ўз вақтида алмаштирилишига боғлиқ.
Тадбирда Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 январдаги тегишли қарорида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳақида тушунтириш берилди.
Шунингдек, ҳудуддаги кластер ташкилотларига ДХШ асосида насос станциялари бошқарувини бериш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, ҳозиргача амалга оширилган шартномалар ижроси кўриб чиқилди.
Маълумот учун, ушбу насос станцияси тумандаги 115 га экин майдонини суғоришда хизмат қилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати