2024 йил 28 февраль соат 9:16 дан 29 февраль соат 9:16 гача вазирликнинг телеграм каналида ижтимоий сўров ўтказилди.
“Сув хўжалиги вазирлиги телеграм каналини қайси ҳудуддан ўқувчиларимиз кўпроқ кузатиб боришади?” деган мазмундаги сўровни 8171 киши кузатди. 3977 нафари овоз беришда иштирок этди.
Энг юқори ўринни 1278 та овоз билан Наманган вилояти қайд этди.
2-ўринни 515 та овоз билан Андижон вилояти, 3-ўринни 454 та овоз билан Қорақалпоғистон Республикаси эгаллади.
Телеграм каналимизни энг кам ўқийдиган ҳудудлар – Тошкент вилояти (55 та овоз), Тошкент шаҳри (70 та овоз), Сирдарё вилояти (107 та овоз), Жиззах вилояти (107 та овоз) эканлиги маълум бўлди.
Ижтимоий сўров натижаларидан келиб чиқиб, вазирлик Ахборот хизмати ҳудудлар кесимида телеграм канали аъзолари сони, уларни қизиқтирадиган мавзулар йўналишида алоҳида стратегия ишлаб чиқиб, вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади.
Ахборот хизмати