Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган долзарб вазифалар билан бир қаторда, ташкилотлар томонидан қора ва рангли металл парчаларини топшириш режасининг бажарилиши танқидий руҳда таҳлил этилди.
Ҳавза бошқарма бошлиғи Э.Файзиллаев бошқариб борган йиғилишда қайд этилганидек, қора ва рангли металл парчаларини қайта ишлаш мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, қурилиш жараёнларининг тезлашишида муҳим аҳамият касб этади. Энг асосийси, бу турдаги маҳсулотлардан сув тизими объектларида ҳам кенг фойдаланилади.
2024 йил давомида ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан 370 тонна қора металл парчаларини топшириш режалаштирилган бўлиб, январь-февраль ойларида 49,2 тонна қора метал топширилган.
Бу борадаги ишлар “Шоҳруд-Дўстлик”, “Ҳархур-Дуоба”, “Тошработ-Жилвон” ирригация тизимлари ва Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаларида алоҳида назоратга олингани таъкидланди. Аммо, бошқармага қарашли бошқа ташкилотларда бу борадаги ишлар мутлақо талаб даражасида эмаслиги қаттиқ танқид қилинди. Ташкилот раҳбарларининг вазиятни ўнлаш борасидаги режалари тингланди.
Йиғилиш якунида қора ва ранли металл парчаларини йиғиб, уларни ўз вақтида топшириш борасида ташкилот раҳбарларига тегишли тартибда огоҳлантирилди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати