Сувчилик – ўзига хос машаққатли, масъулиятли ва ўринли бўлса, шарафли касб. Соҳада шундай инсонлар борки, уларнинг меҳнат фаолияти, ҳаёт йўли ибрат олишга арзигулик. Ана шундай инсонлардан бири Равшан Рўзиев бўлиб, у мана 40 йилдирки «Қоракўл» насос станциясида навбатчи-электрик вазифасида меҳнат қилиб келади.
– Ҳар бир соҳада бўлгани каби бизнинг ишимизда ҳам ўзига хос машаққатлар бор, – дейди Равшан ака. – Аммо биз етказиб бераётган сув билан мўл-кўл ҳосил хирмонлари, элимизнинг ризқу насибаси яратилаётганини ёдга олсак, ҳамма ташвишларимиз унут бўлади. Ҳалқимизга обиҳаёт етказиб беришдек ҳайрли ишга ҳиссамиз қўшилаётганидан хурсанд бўламан.
Бугун Равшан акадан касб сирларини ўрганиб, насос станциясида иш олиб бораётган ёш кадрлар кўпчиликни ташкил этади.
Ҳа, сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган турли касб эгалари борки, уларнинг амалга ошираётган ишлари эл маъмурчилигига муносиб улуш бўлиб қўшилмоқда.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати