Жорий йилнинг 1-4 март кунлари телеграм каналимизда “Сув хўжалиги соҳасида ишлаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари қай даражада таъминланган?” деган савол остида ижтимоий сўров ўтказилди (https://t.me/TGminwater/20822).
Унда 357 нафар респондент ўз овозини берди. Бу галги ижтимоий сўровда респондентларнинг бир нечта жавобларни белгилаши учун имконият яратилди.
Таҳлилларга кўра, иштирокчиларнинг 44 фоизи сув хўжалиги соҳасида ишлаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари “Етарли даражада” таъминланган деб ҳисоблайди.
25 фоизи “Етарли эмас” деган жавобни белгилаган.
Яна 25 фоизи “Соҳада ишлаш хотин-қизларга оғирлик қилади” деган фикрни маъқул кўрган.
Сўровда қатнашганларнинг 9 фоизи “Билмадим” деган жавобни белгилаган, 8 фоизи “Жавоб беришга қийналишини” айтган.
Натижалардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, сўров иштирокчиларининг катта қисми сув хўжалиги соҳасида ишлаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари етарли даражада таъминланган деб ҳисоблайди.
Хотин-қизлар байрами яқинлашмоқда. Савобли касбнинг машаққатларини биз билан бирга тортаётган хотин-қизларимизга эътиборли бўлайлик!
Ахборот хизмати