Жондор – экин майдонининг ҳажми жиҳатидан Бухоро вилоятидаги энг катта туман ҳисобланади. Туманнинг сув таъминоти ҳам бир қадар мураккабликларга эга. Мавжуд экин ерларининг шўрланиш даражаси, сизот сувларининг баландлиги борасидаги кўрсаткичлар ҳам жуда салбий. Ҳуддуднинг бу борадаги муаммолари ҳал этиш эса кўп жиҳатдан ирригация ва мелиорация ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши билан боғлиқ.
Хўш, кадрларга даҳлдор сарлавҳа қўйилган хабаримизда нега Жондор туманининг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолати ҳақида сўз юритаяпмиз. Сабаби, туманнинг юқоридаги муаммоларини ҳал қилишда жонкуяр кадрлар муҳим ўрин тутади.
Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси биносида бўлиб ўтган тадбирда ҳам масаланинг айнан шу жиҳатларига эътибор қаратилди. Муассаса директори Ў.Ғаффоров бошқарган йиғилишда туман ирригация ва мелиорация соҳаси учун малакали мутахассислар етишмаслигани қайд этди. Эндиликда, бу борада тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, ишга таклиф этиладиган ёш кадрларга зарур меҳнат шароитларини яратиб бериш бўйича тегишли мутахассисларга зарур кўрсатмалар берди.
Аму-Бухоро ИТҲБ матбуот хизмати