Чапқирғоқ Амударё иррригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари “Мозийга саёҳат” дастури доирасида Урганч давлат университети ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига экскурсия уюштиришди.
Хоразмлик сувчилар экскурсия давомида Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб борган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимизнинг фаолияти ва мероси билан яқиндан танишишди.
– Жадидлар, деганда кўз олдимизга маърифатпарвар, зиёли, диний ва дунёвий билимларни эгаллаган замонасининг илғор намояндалари келади, – дейди Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Ф.Отажонов. – Музейдаги экспонатлар бизда катта таассуроқ қолдирди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати